USAID Ўзбекистонга 112,5 тонна гуманитар юклар етказиб берди

Дата: 17:49, 14-09-2016.

Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ – АҚШ Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш  агентлиги (USAID) “Соғлом авлод учун” жамғармаси билан биргаликда ижтимоий муассасалар учун 112,5 тонна гуманитар юклар етказиб берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мазкур ишлар USAID ташкилотининг “Тинчлик йўлидаги озиқ-овқат ёрдами” дастурининг давоми ҳисобланади. Ушбу етказиб беришлар 2016-2017 йилларда амалга оширилиб, даволанаётган, жумладан, турли ногиронлик турларига эгалар, кекса ва сил билан оғриган беъморларга мўлжалланган.

“Ушбу мурувват ёрдамлари республикамиздаги 139та тиббий ва ижтимоий муассасаларига, “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саҳоват” уйларига топширилади. Гуманитар юклар 112,5 тонна витаминлар билан бойитилган қуритилган сабзавот шўрвасидан иборат”, - деб таъкидлашди “Соғлом авлод учун” жамғармасида.

Маълумот ўрнида, 2010-2016 йилларда ушбу лойиҳани амалга ошириш доирасида республикага гуманитар ёрдам шаклида 694 тонна юклар келтирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: