USAID Ўзбекистонга модификациялашган ўсимликлар етиштириш бўйича мамлакатдаги илк лабораторияни топширди

Дата: 16:29, 18-02-2015.

Тошкент. 18 феврал. ЎзТАГ – АҚШ Халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) Ўзбекистонга “ИНВИТРО” лабораториясини тақдим қилди. Ушбу лаборатория модификациялашган данакли ва мағизли мевали дарахтлар кўчатларини ўстириш бўйича республикадаги илк лаборатория бўлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу лаборатория ҳар ҳафта вирус ва тузли ерларга бардошли бўлган 5000 дона данакли ва мағизли мевали дарахтлар кўчатларини ўстиришга имкон беради. Йилнинг маълум вақтида ишловчи оддий иссиқхоналардан фарқли равишда бу ерда кўчатларни йил давомида ўстириш мумкин. Лойиҳа доирасида сотиб олинган ускуналар $300 минг атрофида деб баҳоланмоқда ва кўчатларни сотиш орқали йилига $100 минг фойда келтиради. Энг яхши кўчатлар ўзбек фермерларига паст нархларда сотилади”, – деб таъкидланади USAID хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: