USAID Ўзбекистонга силни тезкор аниқлаш ускуналарини топширди

Дата: 11:50, 17-07-2014.

Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – АҚШ Халқаро ҳамкорлик агентлиги Ўзбекистонга қиймати $271 минг бўлган 4та силни тезкор аниқлаш ускунасини топширди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлги (ЎзТАГ).
“Ушбу ускуналарда ўтказилган тестлар сил ва рифампицин билан даволанишга барқарорликни икки соатдан кам вақтда аниқлаш имконини беради. Бу эса, даволанишни ўша куннинг ўзидаёқ бошлаш деганидир. Силни ўз вақтда аниқлаш тиббиёт муассасаларининг тўғри даволаш ва касалликнинг тарқалишини олдини олиш имкониятларини оширади. Айни пайтда Ўзбекистонда 17 ана шундай тизимлар ишлатилмоқда”, - деб таъкидлашди USAID матбуот хизматида.
“Силга қарши кураш – АҚШ ҳукуматининг энг муҳим вазифаларидан бири. Биз Ўзбекистон билан силни аниқлаш ва уни даволаш соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилмоқдамиз. Бу эса ушбу давоси мавжуд бўлган касаллик тарқалишининг олдини олади”, – деб қайд этди АҚШ элчихонаси вакили Филип Казнет.

Янгилик билан ўртоқлашиш: