Ушбу ҳафта охири ва келаси ҳафта бошида Ўзбекистонда ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилади

Дата: 15:01, 29-10-2015.

Тошкент. 29 октябр. ЎзТАГ – Ушбу ҳафта охири ва келаси ҳафта бошида Ўзбекистонда ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

“31 октябр, 1-2 ноябр кунлари республика ҳудудида ёғингарчилик бўлиб ўтади, баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши кутилади. 31 октябрда ёмғир ёғади, 1-2 ноябрда у қорга айланиши мумкин. Шамолнинг тезлиги 15-20 м/сгача кучайиши кутилади”, - дейилади хабарда.

Ўзгидромет маълумотига кўра, 3 ноябрда ҳаво ҳарорати 3-5° совуққача пасаяди, кундузи 5-7° илиқ бўлади, шимолда кечаси 8-10° совуқ, кундузи 0-2° илиқ бўлади.

Шунингдек, 31 октябр, 1-2 ноябр кунлари мамлакатнинг тоғли ҳудудларида сел келиши ҳавфи борлиги ҳам айтилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: