Utube.uzдаги роликлар сони 16 мингдан ошди
Тошкент. 9 июл. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 7 июлига келиб Utube.uz видеопорталида жойлаштирилган роликлар сони 16 мингдан ошди. Айни пайтда энг оммабоп бўлим “Болалар учун” бўлими бўлиб, унда 2,814 минг ролик жойлаштирилган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Uzinfocom марказидан хабар беришларича, оммабоплик бўйича иккинчи ўринда “Информатика” бўлими (2,642 минг ролик), ундан кейин “Мусиқа” (1,657 минг ролик) бўлими бормоқда.
Шунингдек, “Чет тиллар”, “Санъат”, “Тарих”, “Пазандалик”, “Маданият”, “Орасталик ва саломатлик”, “Уй-жой” бўлимлари ҳам ташриф буюрувчилар орасида оммабоп.


