uTube.uzдаги видеороликлар сони 28 мингдан ошди

Дата: 18:09, 03-08-2017.

Тошкент. 3 август. ЎзТАГ – 1 августга келиб uTube.uz таълим порталидаги видеороликлар сони 28 мингдан ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Uzinfocom маркази маълумотига кўра, роликлар 20 тоифага бўлинган. Энг йирик бўлим бўлган “Болалар учун” бўлимида 4761 ролик бўлиб, кейинги “Илмий-оммабоп” бўлимида 2,43 минг видеоролик мавжуд.

Эслатиб ўтамизки, uTube.uz таълим портали 2009 йилда очилган бўлиб, 2016 йилда янги дизайнга эга бўлди. Бу ерда эски Flash технологияси ўрнига HTML5 имкониятларидан фойдаланилмоқда.

2014 йил февралда бу ерда 15 минг ролик, ўша йил декабрда 18 минг ролик, 2016 йил январда 23 минг ролик жойлаштирилди, 27 мингинчи ролик жорий йил мартида жойлаштирилди.

WWW.UZ сервиси статистикаси маълумотига кўра, портала кунига 500 киши ташриф буюради (ялпи рейтингда 200 ўрин).

Таълим ва ўқиш-ўрганиш мавзуларидаги видеоматериалларни исталган барча киши жойлаштириши мумкин. Ролик модераторлар томонидан текширилгач, порталга чиқарилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: