Қувайт араб иқтисодий ривожланиш фонди делегацияси Ўзбекистонга келди
Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – Куни-кеча, 28-январ куни Қувайт араб иқтисодий ривожланиш фонди Бош директори Ҳишам Ал-Вакаян раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
“Ташриф давомида Қувайт делегацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт, молия вазирликларида, инвестициялар, автомобиль йўллари бўйича давлат қўмиталарида ва бошқа идораларда учрашув ва музокаралар ўтказилиши кутилмоқда”, - дейилади хабарда.
Сурат манбаи: https://mfa.uz/en/press/news/2017/02/10166/?INVERT=N