Қувайт делегацияси Тошкент ислом университетига ташриф буюрди

Дата: 15:58, 03-05-2017.

Тошкент. 3 май. ЎзТАГ – Қувайт давлати ташқи ишлар вазири Али Сулаймон ал-Саид бошлиқ Қувайт делегацияси Тошкент ислом университетига ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ОТВ маълумотига кўра, Тошкент ислом университети Қувайтнинг ОТМ ва илмий марказлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади, ўзаро муассасалараро профессор-ўқитувчилар алмашиш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш йўлга қўйилган.

Навбатдаги учрашув илмий-таълим ҳамкорлиги бўйича муҳим муаммо ва йўналишларни муҳокама қилишга бағишланди.

Тарафлар музокараларда келажакда амалга оширилиши режалаштирилган зарур вазифаларни белгилаб олдилар.

Қувайт ТИВ делегацияси Тошкент ислом университети Манбалар кутубхонаси, ОТМ матбаа бўлими, шунингдек, бу ерда жойлашган тарихий-маданий ёдгорликларга ташриф буюрди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: