Қувайт элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлади

Дата: 17:19, 29-07-2015.

Тошкент. 29 июл. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов республикада дипломатик миссиясини якунлаётган Қувайт Давлатининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Халаф Мижбал Бу Дҳаирни қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Қувайт ўртасида, жумладан БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамда бошқа шакллардаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди”, - дейилади ташқи сиёсий муассаса хабарида.

“Учрашувда мамлакатимиздаги дипломатик миссияси мобайнида Ўзбекистон ва Қувайт ўртасидаги анъанавий алоқаларни ривожлантиришга Элчининг қўшган ҳиссаси юқори баҳоланди ҳамда унинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилангани”, - ҳам аниқлаштирилмоқда.

Ўз навбатида Элчи Ўзбекистонда Элчихонанинг муваффақиятли фаолияти учун яратилган қулай шарт-шароит учун ўз миннатдорчилигини изҳор этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: