Қувайт фонди Ўзбекистондаги $60 млнлик ижтимоий лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этади

Дата: 17:00, 09-02-2017.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Қувайтнинг араб иқтисодий тараққиёт фонди (ҚАИТФ) Ўзбекистондаги қиймати $60 млнлик ижтимоий лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, бу 8 феврал куни расмий ташриф билан Қувайтда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қувайт Давлати Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ташқи ишлар вазири шайх Сабаҳ ал-Холид ал-Ҳамад ас-Сабаҳ томонидан имзоланган меморандум билан кўзда тутилган.

Бундан ташқари, учрашувда олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим, дипломатик паспорт эгаларининг ўзаро визасиз сафарлари тўғрисида битим ҳам имзоланди.

Ўзбекистон ва Қувайт ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи раунди доирасидаги музокараларда иккитомонлама ва халқаро кун тартибдаги бир қатор масалалари юзасидан батафсил фикр алмашилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: