Қувайт ТИВ делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради
Тошкент. 26 апрел. ЎзТАГ – 27 апрел куни Ўзбекистонга Қувайт Давлати Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Сулаймон ал-Саид бошчилигидаги делегация ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ва вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш, шунингдек қатор вазирлик ва идораларда музокаралар олиб бориш ўрин олган.
ТИВ маълумотига кўра, делегация, шунингдек, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари билан танишади.