Қувайт жамғармаси Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими учун кредит ажратади

Дата: 15:53, 23-03-2016.

Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси (KFAED) Ўзбекистонга соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш учун $23,8 млн кредит ажратади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан хабар қилишларича, маблағлар тиббиёт муассасаларининг урология ва гемодиализ бўлинмалари учун ускуналар сотиб олишга мўлжалланган.

Шунингдек, ўзбекистонлик мутахассислар ва техник ходимларнинг малакасини ошириш ҳам режалаштирилган. Шунингдек, лойиҳа ташкилий кўмак ва зарур техник ускуналарнинг техник характеристикалари ва тендер хужжатларини тайёрлашда маслаҳат хизматларини ҳам кўзда тутади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 85,685 млрд сўм атрофида баҳоланмоқда. Кредит лойиҳа умумий қийматининг 74% қоплайди.

Кредит 4 йиллик имтиёзли давр билан 26 йил муддатга тақдим этилган. Кредит 44 ярим йиллик тўловлар орқали қайтарилиши зарур. Кредит ставкаси йиллик 1,5% ва маъмурий харажатларни қоплаш учун 0,5%ни ташкил этади.

$1 = 2871,77 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: