Қувайт жамғармаси Ўзбекистонга $23,8 млнлик кредит берди
Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Қувайт араб иқтисодий ривожланиш жамғармаси (KFAED) Ўзбекистонга $23,8 млнлик кредит тақдим этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Кредит келишуви Тошкентда Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов ва Қувайт араб иқтисодий ривожланиш жамғармаси бош директорининг ўринбосари Ҳамад Сулаймон Ал-Умар томонидан имзоланди. Кредит маблағлари республика тиббиёт муассасаларидаги урология ва гемодиализ бўлимларини жиҳозлашга йўналтирилади”, – деб таъкидлашди Соғлиқни сақлаш вазирлигида.
Лойиҳа доирасида замонавий ускуналарни сотиб олиш ва ўрнитиш, шифокор ва техник ходимларни ўқитиш кўзда тутилган. Лойиҳа ташкилий кўмак ва маслаҳат хизматларини ҳам ичига олади. Кредит ўзбек томонига 26 йилга 4 йиллик имтиёзли муддат билан тақдим этилган.
Эслатиб ўтамизки, олдин жамғарма Ўзбекистонга умумий қиймати $130,5 млнлик етти кредит тақдим қилган эди.


