Қувайтда Ўзбекистоннинг янги элчиси иш бошламоқда

Дата: 16:51, 14-02-2017.

Тошкент. 14 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Қувайтдаги янги элчиси Бахромжон Аълоев Қувайт Амири шайх Сабаҳ ал-Жабер ал-Аҳмад ас-Сабаҳга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“Суҳбат давомида шайх Сабаҳ ас-Сабаҳ Ўзбекистон Қувайтнинг минтақадаги дўстона, ишончли ва истиқболли ҳамкори эканлигини қайт этди ҳамда Ўзбекистон-Қувайт муносабатларини икки томонни қизиқтирган барча йўналишларда сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканлигини билдирди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, Қувайт раҳбари 2017 йилнинг 7-10 феврал кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Ал-Қувайтга қилган расмий ташрифи аҳамиятига тўхталар экан, мазкур ташриф икки давлат ўртасидаги сиёсий мулоқотнинг янада мустаҳкамлашга, савдо-иқтисодий, инвестицион ва молия-техник ҳамкорликнинг кенгайишига хизмат қилишини таъкидлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: