UZ доменлар ҳудудида навбатдаги рекорд ўрнатилди

Дата: 17:58, 10-02-2015.

Тошкент. 10 феврал. ЎзТАГ – UZ миллий доменлар ҳудудида навбатдаги рекорд ўрнатилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Куни-кеча Uzinfocom марказидан хабар беришларича, 2015 йилнинг 5 феврал ҳолатига келиб 236 янги доменлар рўйхатга олинган. Бу эса 2015 йил 6 январида қайд этилган натижадан (129) анча юқори.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилнинг якунлари бўйича UZ миллий доменлари 19,186 мингга етган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: