Uz-Kor Gas Chemical ҚК Ўзбекистондаги Устюрт ГКМ қурилишини сентябрда тугаллайди

Дата: 17:27, 04-02-2015.

Нукус. 4 феврал. ЎзТАГ – Uz-Kor Gas Chemical ҚК Ўзбекистондаги Устюрт ГКМ қурилишини жорий йилнинг сентябрида тугаллайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида РИА Новостига Қорақалпоғистон парламенти раиси (Ўзбекистон шимолий-ғарбидаги автоном республика) Муса Ерниёзов.

Қиймати $4,16 млрд. бўлган лойиҳани молиялаштириш хорижий молия институтлари консорциумининг $2,5 млрд. миқдордаги кредитлари, Uz-Kor Gas Chemical ҚК таъсисчиларининг $1,41 млрд. ўз маблағлари, шунингдек, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг $100 млн. кредити ҳисобига амалга оширилмоқда.

“Устюрт газо-кимё мажмуини қуриш ишлари жадал давом этмоқда. У мамлакат иқтисодиёти учун катта аҳамият касб этади. Ушбу корхонадан биринчи маҳсулотларни жорий йилнинг июл-августида олиш режалаштирилган”, - деди Ерниёзов.

Унинг баҳоларига кўра, Устюрт ГКМ Марказий Осиёдаги энг йирик ана шундай корхона бўлади.

Эслатиб ўтамизки, 2008 йил февралда “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси ва кореянинг Kor-Uz Gas Chemical Investment консорциуми тенг асосда Сургил кони базасида Устюрт ГКМни қуриш учун Uz-Kor Gas Chemical ҚК ташкил этган эдилар. Корейс компаниялари таркибига ҳозирда Kogas, Lotte ва STX Energy киради.

Қурилиши 2012 йилдан бошланган ГКМ, йилига 4,5 млрд кубометр табиий газни қайта ишлайди ва 4 млрд кубометргача газ, 400 минг тонна полиэтилен, 100 минг тонна полипропилен ва 100 минг тонна атрофида пиролиз бензини ишлаб чиқаради. Лойиҳа бош пудратчилари Samsung Engineering, GS Engineering ва Hyundai Engineering компанияларидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: