“Uz-Kor Gas Chemical” компанияси суюлтирилган газ биржа бозорига чиқди

Дата: 09:20, 27-08-2015.

Тошкент. 27 август. ЎзТАГ – Ўзбек республика товар хом-ашё биржасида углеводородлар сотувчилари доираси “Uz-Kor Gas Chemical” компанияси билан бойиди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги сотувчи 25 ва 35 тонна миқдоридаги 2 биржа шартномасини очди. Ҳар бир шартноманинг бошланғич нархи бир тоннаси учун 1,2 млн сўмга тенг. Биржада ўтказилган дастлабки савдо якунларига кўра “Uz-Kor Gas Chemical” ҚК томонидан ишлаб чиқарилган умумий қиймати 526 минг сўмлик 300 тонна углеводород сотилди. Бунда, электрон савдолар давомида ушбу ишлаб чиқарувчига тегишли газнинг нархи 60%га, яъни бир тоннаси учун 2 млн сўмгача кўтарилди”, - деб таъкидланади биржа матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамизки, “Uz-Kor Gas Chemical” компанияси 2008 йил февралда “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси ва корея компанияларнинг консорциуми томонидан тенг асосда ташкил этилган бўлиб, Сургил кони базасида Қорақалпоғистондаги Устюрт газ-кимё мажмуини қуриш билан шуғулланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: