UzAuto Motors сентябрь ойи охиригача автомобил ишлаб чиқаришни тўхтатиб туриш сабабини маълум қилди

Дата: 17:27, 08-08-2019.

Тошкент. 8 август. ЎзТАГ - «UzAuto Motors» АЖ заводи автомобил ишлаб чиқаришни сентябрь ойи охиригача тўхтатиб туриш сабабини маълум қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йил 26 августдан тасдиқланган иш режасига мувофиқ, «UzAuto Motors» АЖда йиллик режалаштирилган профилактика ишлари бошланади", - дейилади компания матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, ушбу тадбирлар доирасида асосий ва ёрдамчи технологик асбоб-ускуналар, коммунал хўжалик, муҳандислик-коммуникация тармоқларини профилактика қилиш, модернизация қилиш ва техник хизмат кўрсатиш, шунингдек, корхоналарни куз-қиш мавсумига тайёрлаш доирасида режали таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

"Тайёр маҳсулот етказиб бериш бўйича барча шартнома мажбуриятлари ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилади. Режалаштирилган профилактик ишларни амалга ошириш, илгари шартнома қилинган автомобилларни етказиб бериш жадвалларига таъсир қилмайди", - деб таъкидланади хабарда.

Автомобилларни ишлаб чиқариш 2019 йил 23 сентябрдан қайтадан бошланади.

 

Сурат манбаи: nb.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: