Uzbek Tigers кубаликларни ўз майдонида мағлуб этди

Дата: 17:04, 28-02-2018.

Тошкент. 28 феврал. ЎзТАГ – Uzbek Tigers профессионал бокс жамоаси Бутунжаҳон бокс сериянинг VIII мавсуми доирасидаги учрашувда Cuba Domadores спортчиларини 4:1 ҳисобида енгди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мамлакат Бокс федерациясига таянган ҳолда.

ЎБФ маълумотига кўра, биринчи бўлиб рингга Ҳасанбой Дўсматов (49 кг вазн тоифаси) тушиб, у Жоанис Аргилагосни 3:0 ҳисобига енгди.

Иккинчи бўлиб рингга чиққан Шахобидин Зойиров (56 кггча) Ромирес Робейси билан учрашувда жангни тўлиқ назорат қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Иқболжон Холдоров учинчи баҳсда Энди Круз (64 кггача) учрашуб, қийин кечган баҳсда 1:2 ҳисобида ўйинни бой берди.

Исроил Мадримов (75 кггача) ўртача вазнда Арлен Лопес билан боксга тушди ҳамда рақибига имконият қолдирмади (3:0).

Ўзбек жамоасига финал ғалабани Санжар Турсунов (91 кггача) келтирди. У Савон Эрисландни (3:0) енгди.

Сурат манбаи: http://usport.uz/ru/news/view?id=476

Янгилик билан ўртоқлашиш: