Uzbek Tigers спортчилари Colombian Heroicos жамоасини мағлуб этди
Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – Uzbek Tigers профессионал бокс жамоаси WSB VIII мавсум гуруҳ босқичи 3-турида Colombian Heroicos жамоасини 4:1 ҳисобида мағлуб этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Бокс федерацияси маълумотларига кўра, биринчи бўлиб рингга 52 кггача вазн тоифасида Худойназар Файзов кўтарилди. У жангни Авил Кейберга 0:2 ҳисобида бой берди. Рингга иккинчи бўлиб Шунқор Абдурасулов ( 60 кггача) чиқиб, рақиби Зулет Дуванни ҳакамларнинг бир овоздан қарори билан 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Махмуд Ғоипов (69 кггача) Рангел Александер билан курашган учинчи жангда 3:0 ҳисоби қайд этилди. Бектемир Мелиқўзиев (81 кггача) ҳам Диего Мотоа устидан ғалаба қозонди.
Uzbek Tigersга якуний ғалабани Баҳодир Жалолов (+91 кг) келтирди. У Салькедо Кристианни 3:0 ҳисобида енгди.
Сурат манбаи: http://vesti.kz/arlans/233034/