Uzbekistan Agrotech Expo ва Uzbekistan Agromash Eхpo кўргазмаларида 30 мамлакатдан 200 атрофида компаниялар қатнашмоқда
Тошкент. 1 июн. ЎзТАГ – Тошкентда қишлоқ хўжалик техникаси бўйича энг йирик маҳаллий кўргазмалар: Uzbekistan Agrotech Expo ва Uzbekistan Agromash Eхpo бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Кўргазмаларда 30 мамлакатдан 200 атрофида компаниялар қатнашмоқда. Улар орасида Германия, Голландия, Австрия, Россия, Хитой, Жанубий Корея, Украина, Бельгия, Италия, Франция, Туркия ва бошқа мамлакат ширкатлари бор. Тадбир доирасида етакчи ишлаб чиқарувчи компанияларни кенг жалб қилиш ва иштирокларини таъминлаш мақсадида “Ўзэкспомарказ ” майдонлари иштирокчиларга бепул тақдим этилади.
Кўргазма кунларида асосий эътибор Ўзбекистонлик истеъмолчиларни технологиялар ва ускуналарни олишда мавжуд молиявий имкониятлар борасида хабардор қилишга қаратилади.
Бундан ташқари, кўргазма доирасида мамлакатимиз фермер хўжаликлари, агрофирма ва кичик корхоналарининг хорижий ишлаб чиқарувчилар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини янада ривожлантиришга йўналтирилган бир қатор махсус тематик семинарлар, илғор технологиялар ва замонавий ускуналарнинг тақдимотлари бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида, 2015 йилги кўргазма-савдо натижаларига кўра хорижий компаниялар ва республика тадбиркорлари ўртасида мини-технологиялар , ихчам ускуналар ва қишлоқ хўжалиги техникалари сотиб олиш учун умумий қиймати 174,8 млрд сўм бўлган 597 шартнома ва протоколлар имзоланган эди.
$1=2924,63 сўм