Uzbekistan Airways раҳбари Латвия давлат мукофотига сазовор бўлди

Дата: 12:20, 22-03-2016.

Тошкент. 22 март. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси бош директори Валерий Тян Латвия давлат мукофотига сазовор бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мукофотни Наврўзга бағишланган тантанали йиғилишда Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси Эдгарс Бондарс топширди.

“Фахрий ёрлиқ Латвия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси, шунингдек, давлатлараро транспорт алоқасини ривожлантиришдаги рол учун берилди”, - деб таъкидлашди компанияда.

Эслати ўтамизки, бугунда Uzbekistan Airways Европа ва Осиё, Америка ва Япониянинг 40 зиёд шаҳарларига доимий рейсларни амалга оширади. Авиакомпания ваколатхоналари дунёнинг 25 мамлакатида мавжуд.

Ўтган йил якунлари бўйича авиакомпания 2,57 млндан зиёд пассажирни ташиди (2014 йилга нисбатан 2% кам). Шунингдек, Uzbekistan Airways 42 минг тонна юкларни етказиб берди. 2014 йилда ушбу кўрсаткич 43 минг тоннани ташкил қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: