Uzbekistan airways technics қозоқ ва россия авиакомпаниялари самолётларига теххизмат кўрсатишни бошлади

Дата: 09:25, 12-11-2015.

Тошкент. 12 ноябр. ЎзТАГ – Uzbekistan airways technics авиакорхонаси SCAT (Қозоғистон) ва VIM-Avia (Россия) авиакомпаниялари самолётларига техник хизмат кўрсатишни бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Қозоқ авиаташувчилари билан ҳамкорлик беш йилдан бери давом этмоқда. SCAT авиакомпанияси ҳаво кемалари тошкент корхонасида йилига икки марта текширувдан ўтади. Бу сафар Boeing-767-300 самолёти С-Check шаклидаги техник хизмат кўрсатишдан ташқари трап-плотлар таъмирланади”, - деб таъкидлашди авиакомпания матбуот хизматида.

VIM-Avia россия авиакомпаниясининг Boeing-757-200 самолётида ҳам С-Check шаклидаги техник хизмат ўтказилади, бундан ташқари, ҳаво кемасининг барча тизимлари, конструкция ва ер шассиси текширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: