Uzbekistan Airways ва россиянинг S7 Airlines авиаташувчиси келишув имзоладилар

Дата: 18:06, 26-07-2016.

Тошкент. 26 июл. ЎзТАГ – Россиянинг S7 Airlines авиакомпанияси ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаташувчиси ҳамкорликдаги рейсларни амалга оширишни кўзда тутувчи битимини имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Келишув Новосибирск ва Тошкент ўртасидаги парвозлар частотасини кўпайтириш имконини беради. S7 Airlines ҳар ҳафтанинг якшанба кунлари икки шаҳар ўртасидаги рейсларини амалга оширади. Эндиликда эса авиакомпания жадвалига яна иккита рейс қўшилди ва улар душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади. Натижада йўловчилар сафарларини режалаштиришлари осон бўлади”, - деб таъкидлашди россия авиакомпаниясида.

Бундан ташқари, Новосибирсклик йўловчилар Ўзбекистоннинг аҳоли сонига кўра учинчи ўринда турувчи Наманган шаҳрига тўғридан-тўғри рейс орқали йўл олиш имкониятига эга бўлишади. Парвозлар ҳар душанба куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Airbus A320 самолётида амалга оширилади.

Ўз навбатида, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК коди S7 Airlines’нинг Новосибирск-Тошкент ва Новосибирск-Фарғона рейсларида пайдо бўлади. Ўзбекистонлик йўловчилар нафақат Новосибирскка учиб боришлари, балки Толмачёво аэропортида S7 Airlines самолётлари орқали Россиянинг бошқа шаҳарларига ҳамда хорижий шаҳарларга ҳам йўл олишлари мумкин бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: