Uzbekistan-Korea Tungsten вольфрам ТБМ қурилишини яна бир йилга кўчирди

Дата: 14:58, 22-10-2015.

Тошкент. 22 октябр. ЎзТАГ - 2016 йилнинг иккинчи ярмида Uzbekistan-Korea Tungsten ўзбек-корейс ҚК Навоий вилоятининг Саутбой мевзесидаги вольфрам конида тоғ-бойинтириш мажмуи (ТБМ) қурилишини бошлаши мумкин. Бу ҳақида журналистларга Shindon Resourcesнинг бош директори Ан Жэ Енг маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, PriceWaterhouseCoopersнинг австралия бўлими ишлаб чиқаётган лойиҳа ТИА шу декабрда якунланади. ҚК 2016 йилнинг иккинчи ярмида конни ўзлаштиришга лицензия олиб, лойиҳани молиялаштиришни бошлашни режалаштирмоқда.

Авалбошда ҚК қайта ишлаш қувватларини 2014 йилда бошлашни режалаштирган эди.

Эслатиб ўтамизки, 2013 йил июнда Ўзбекистон Геология қўмитаси ва Жанубий Кореянинг Shindong Resources ширкатлари Uzbekistan-Korea Tungsten ҚК таъсис хужжатларини имзолаган эдилар. Қиймати $145 млнлик лойиҳа тоғ-бойинтириш мажмуи (ТБМ) қурилишини кўзда тутади. Бу ерда йилига 1,5 минг тонна юқорибойинтирилган вольфрам концентрати ишлаб чиқарилади. Ишлар Саутбай конини очиш билан бирга олиб борилади.

ҚК ресурс базасига юқоридаги кондан ташқари яна Сагинкан ва Бургут участкалари ҳам киради. Лойиҳани молиялаштириш халқаро молия институтлари ва ҚК таъсисчилари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Давлат Геология қўмитаси маълумотларига кўра, Саутбай конидаги саноат заҳираси йилига 4 млн тонн рудага тенг бўлиб, ундан жами 19,9 минг тонна вольфрам учоксиди олиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: