Uzcard карталардан фойдаланувчиларга янги йил олди кунлари харидларни куннинг иккинчи ярми ва кечқурунга режалаштиришни тавсия қилди

Дата: 18:34, 16-12-2016.

Тошкент. 16 декабр. ЎзТАГ – Uzcard карталардан фойдаланувчиларга янги йил олди кунлари харидларни куннинг иккинчи ярми ва кечқурунга режалаштиришни тавсия қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Uzcard сайтида айтилишича, 14 ва 15 декабрда Uzcard карталари соҳиблари харид фаоллиги ошиши давомида POS ва E-POS терминалларининг Процессинг маркази билан эрталабки соатларда узилишлар кузатилган.

“Ушбу ҳолатлар юзасидан чоралар кўрилмоқда, шунга қарамай, янги йил олди кунлари карта эгаларига харидлар ва онлайн тўловларни куннинг иккинчи ярми ва кечки вақтга режалаштиришларини тавсия қиламиз”, - дейилади тизим хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: