Uzcard оилавий пластик карта чиқарди

Дата: 15:55, 20-07-2016.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Uzcard банклараро тўлов тизими оилавий пластик карта чиқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Uzcard сайтидаги маълумотларга мувофиқ, карта оила аъзоларига кўшимча карталар ёрдамида ҳисобдан фойдаланиш имкониятини беради.

“Ҳисоб эгаси ҳар бир оила аъзоси олиши мумкин бўлган нақд пуллар миқдорини, шунингдек, улар товар ва хизматларга (кунига, ҳафтасига ва ойда) сарфлаши мумкин бўлган пул мидорини белгилаб қўйиши мумкин. Айни пайтда карта эгасининг мобил телефонига қўшимча карталардан амалга оширилган ҳар бир тўлов ҳақида смс-хабар келади. Қўшимча карталар оилавий деб аталишига қарамасдан, уларни нафақат қариндошларга, балки ҳамкорлар ва бошқа ишончли шахслар номига очиш мумкин”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҳар бир қўшимча карта ҳисоб эгаси номига эмас, балки картадан фойдаланувчи номига очилади. Бу карта фойдаланувчисини унинг тўлақонли эгасига айлантиради.

Маълумот ўрнида, Uzcard банклараро тўлов тизими – маҳаллий тўлов тизими бўлиб, микропроцессорли пластик карточкалар асосида ишлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: