Uzcard техник узилиш ҳақида хабар қилди ва ишини қисман тиклади

Дата: 11:00, 18-09-2018.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – Uzcard компанияси техник узилиш ҳақида хабар қилди ва ўз ишини қисман қайта тиклади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қайд этилишича, Марказий банк мутахассислари узилиш бошланган пайтдан бошлаб (17 сентябр – ЎзТАГ) дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиларига “Uzcard” ишини тиклашга кўмак беришган.

“Ҳозирда (17 сентябр – ЎзТАГ), мазкур тизимни тиклаш бўйича биринчи босқич якунланди – тўлов карталари бўйича баланслар базаси тикланди. Иккинчи босқич – тўлов терминалларни тиклаш жараёни кун давомида якунланади”, - дейилади Марказий банк сайтида жойлаштирилган хабарда.

Таъкидланишича, зарурат бўлганда, фуқаролар ўз пул маблағларини нақд кўринишида уларга хизмат кўрсатадиган банклар орқали олишлари мумкин. Шундан кейин қайд этилишича, банк картаси очилган банк филиалига мурожаат қилиш зарур (терминалларнинг фаолияти тикланганидан сўнг барча банкнинг исталган филиалларига мурожаат қилиш мумкин).

Бундан ташқари, МБ томонидан тижорат банклари билан биргаликда республиканинг барча ҳудудларидаги банклар филиалларини нақд пул билан етарли миқдорда таъминлаш юзасидан тегишли ишларни амалга оширди.

“Марказий банк мазкур ҳолатни эътиборсиз қолдирмасилини таъкидлайди. Чакана тўлов тизимини барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида улар фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солиш юзасидан Марказий банкка тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятларни юклайдиган ваколатларни қонунчиликка киритиш бўйича ташаббус билдирилади”, - деб хулоса қилинади хабарга.

Эслатиб ўтамизки, 15 сентябрда Uzcard чакана тўлов тизими ишида дастурий узилиш содиқ бўлдию Натижада банк карталари бўйича барча турдаги операциялар тўхтаб қолди, шу жумладан, савдо терминаллари орқали тўловлар ва банкоматлар орқали нақд пул ечиб олиш ишлари тўхтади.

Uzcard чакана тўлов тизимининг оператори “Ягона умумреспублика процессинг маркази” (ЯУПМ) ҚК ҳисобланади.

Сурат манбаи: из https://kun.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: