Uzcard тизими ҳафта давомида тизим ишида узилишлар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди
Тошкент. 3 август. ЎзТАГ – Ўзбек банклари томонидан чиқарилган барча пластик сўм карточкаларини бирлаштирган Uzcard тизими ҳафта давомида тизим ишида узилишлар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ягона умумреспублика процессинг маркази Сизларга профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан ҳафта давомида соат 01:00 дан 04:00 гача POS ва Э-POS терминалларининг процессинг маркази билан алоқаси вақтинчалик узилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилади”, - дейилади компания сайтидаги маълумотда.
Олдинроқ, 1 августа Uzcard тизими Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларида анъанавий профилактика ишлари ўтказилиши сабабли тизимдаги узилишлар ҳақида огоҳлантирган эди.
Эслатиб ўтамизки, бир неча кун аввал мамлакатнинг барча уяли алоқа операторлари 1 август куни SMS, MMS, WAP ва GPRS хизматларининг 8.30-13.30 орасида ўчирилиб қўйилиши ҳақида хабар қилишган эди.