Uzcard ўзбек тўлов тизими PCI DSS сертификатини олди

Дата: 22:28, 25-12-2015.

Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – Uzcard ўзбек миллий тўлов тизими QSA сертификат-аудитидан мувафқақиятли ўтиб, PCI DSS сертификатини олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Банклар уюшмасидан хабар беришларича, тизим сертификацион QSA-аудит PCI DSS (Payment Card Industry Data Security Standard 3.1.) халқаро хавфсизлик стандартининг 3.1 тўлов карталари маълумотларини қайта ишлаш ва етказиш қисми талабларига мувофиқлик бўйича QSA-сертификатсиявий аудитдан муваффақиятли ўтди. Мувофиқлик Compliance Control Ltd компанияси томонидан ўтказилган QSA-аудит билан тасдиқланган.

Эслатиб ўтамизки, PCI DSS – саноат тўлов карталари маълумотлари хавфсизлик стандарти бўлиб, Visa, MasterCard, American Express, JSB и Discover таъсис этган Тўлов карталари халқаро кенгаши томонидан (Payment Card Industry Security Standards Council, PCI SSC) ишлаб чиқилган.

Стандарт тўлов карталари эгалари маълумотлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича 12 деталлаштирилган талаблардан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: