Uzinfocom интегратори доменларни рўйхатдан ўтказишни тўхтатгани ҳақида эълон қилди

Дата: 16:59, 10-12-2018.

Тошкент. 10 декабр. ЎзТАГ – Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича Uzinfocom ягона интегратори МЧЖ ўзининг .uz домен ҳудудидаги номларни рўйхатга олиш ва узайтириш билан боғлиқ фаолиятини тўхтатди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Uzinfocom томонидан хизмат кўрсатилган домен эгалари ўз домен номларини (домен трансфери) .uz ҳудудидаги исталган расмий регистраторга ўтказишлари мумкин”, - дейилади компания хабарида.

Қайд этилишича, ушбу қарор Uzinfocomга регистратор ва .uz домени маъмурияти орасидаги аниқ функцияга амал қилиши ҳамда регистраторларнинг рақобатбардош тизимини ривожлантириш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, Uzinfocom ягона интегратори МЧЖ Ўзбекистоннинг юқори поғонадаги доменлари .uz (ccTLD) администратори бўлиб, бу ишни ccTLDнинг Интернетда номлар ва манзилларни тайинлаш бўйича корпорация (ICANN) билан 2003 йил 27 мартла имзоланган келишувига мувофиқ олиб боради.

 

Сурат манбаи: http://arileht.delfi.ee

Янгилик билан ўртоқлашиш: