Uzinfocom маркази Davra.uz ижтимоий тармоғида рўйхатдан ўтиш бўйича тушунтириш берди
Тошкент. 3 июн. ЎзТАГ – 1 июнда Ўзбекистонда маҳаллий Davra.uz ижтимоий тармоғи расман ишга туширилган эди. Шундан сўнг фойдаланувчиларда унда UD.UZ орқали рўйхатдан ўтиш юзасидан саволлар келиб чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Яқинда Uzinfocom маркази ушбу масала юзасидан тушунтириш берди.
Агар сизда ID.UZ ҳисоб ёзуви бўлмаса, Davra.uzнинг бош саҳифасида “Профиль яратиш” тугмасини босиб рўйхатдан ўтиш мумкин. Бу ерда енгиллаштирилган рўйхатдан ўтиш шакли очилади. Тармоқ логин (рўйхатдан ўтиш номини билдирувчи белгилар жами), ими-шарифингиз ва отангизнинг исми, электрон почта манзили, туғилган сана, пароль ва жинсни кўрсатишни талаб қилади.
Шундан кейин эса кўрсатилган почта қутисига тақдиқлаш шакли келади ва шундан сўнг ижтимоий тармоққа кирган ҳолда мулоқотга киришиш мумкин.