Uzinfocom маркази IT-компаниялар ходимлари учун бепул маҳорат дарси ўтказади

Дата: 17:28, 17-07-2017.

Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – 20 июлда Uzinfocom маркази бизнесда ахборот технологияларини жорий этишни режалаштираётган IT-компаниялар ходимлари учун бепул маҳорат дарси ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маҳорат дарси доирасида IT-лойиҳаларни қандай ишлаб чиқиш, ишланма ва тизимли таҳлил учун ахборот тўплашга қандай талаблар қўйилишини билиб оладилар.

Шунингдек, бу ерда дастурий маҳсулотлар (тизимлар, сайтлар) ишлаб чиқиш билан муаммоларни ҳал қилиш бўйича билимлар берилади.

Маҳорат дарсини Uzinfocom маркази етакчи таҳлилчиси, тизимлар архитектори, Microsoftнинг бизнес-таҳлил бўйича курси ва халқаро семинарлар иштирокчиси Юлианна Юсупова ўтказади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: