Uzinfocom Study маркази илк марта 8 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун курслар очди

Дата: 09:38, 05-01-2017.

Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – Uzinfocom Study ўқув маркази илк марта 8 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун компьютерда ишлаш курслари очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қишги таътил кунларида илк машғулотлар бўлиб ўтди, деб хабар қилади Uzinfocom маркази.

Ўқув якунлари ушбу биринчи курс тугаганидан сўнг таҳлил қилиниб, улар асосида доимий ўқув дастури шакллантирилади.

Кейинги компьютерда ишлаш ўқув курсига қабул ҳақидаги эълон дастур тамоман тасдиқланганидан сўнг чиқарилади.

Эслатиб ўтамизки, Uzinfocom маркази Ўзбекистон Ахборот технологияларни ривожлантириш вазирлиги ҳузурида фаолият юритади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: