“UZINFOCOM ягона интегратори” ва “Миллий ахборот технологиялари” биргаликда инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқишга келишиб олдилар
Тошкент. 26 октябр. ЎзТАГ – “UZINFOCOM ягона интегратори” ва “Миллий ахборот технологиялари” (Қозоғистон) биргаликда инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқишга келишиб олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
UZINFOCOM матбуот-хизматининг хабар беришича, 25 октябр куни Ўзбекистон-Қозоғистон форуми доирасида “UZINFOCOM ягона интегратори” МЧЖ ва “Миллий ахборот технологиялари» (МАТ) АЖ томонидан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Шундай қилиб, улар АКТ соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйдилар, биргаликда форумлар, “давра суҳбатлари”, семинарлар, тақдимотлар, учрашувлар ташкил этадилар, музокаралар олиб борадилар ва маслаҳатлашувлар ўтказадилар.
Бундан ташқари, томонлар инвестицион лойиҳаларни яратиш ва ривожлантириш, электрон ҳукумат ахборот тизимларини яратиш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, давлат органларининг ахборот тизимларини бирлаштиришга келишиб олдилар.
Шу билан бирга, компаниялар ахборот-коммуникация технологиялари, АТ-хизматларини бошқаришнинг бизнес-жараёнларини соҳасида ахборот ва тажриба алмашиш ташкил этиш ниятидалар.
Томонлар ҳамкорлик доирасида лойиҳалар ва тадбирларни сифатли амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга интиладилар.
Сурат манбаи: https://mcgrp.ru