Uzinfocom ўзбек марказига Фейсбукдан қўнғироқ қилиш мумкин

Дата: 22:18, 17-03-2016.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – Uzinfocom компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш маркази ижтимоий тармоқ воситасида янги хизматни жорий этди. Энди унинг Фейсбукдаги саҳифасида махсус “қўнғироқ қилиш” тугмачаси пайдо бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Марказдан маълум қилишларича, ушбу янгилик Uzinfocom томонидан барча ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, корпоратив саҳифалар фойдаланувчиларига йўлланган. 

Uzinfocom маркази Фейсбукда корпоратив блог ва интернет ҳақидаги index.uz сайтидан мақоллар чоп этади, шунингдек, қизиқарли воқеалар ҳақида фоторепортажлар жойлаштиради. Яқинда бу ерда ҳашар ва сумалак тайёрлаш ҳақидаги фоторепортаж жойлаштирилган эди.

 Сўнгги статистикага кўра, Uzinfocom маркази Фейсбук саҳафасининг ҳафталик аудиторияси Uzinfocom 1221 кишига тенг бўлган, мақолаларга жалб қилинганлик нисбати (лайклар, изоҳлар ва қайта чоп этишларнинг саҳифа аъзолари умумий сонига нисбати) эса 354 тенг бўлган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: