Uzmobile GSMнинг абонентлар базаси 500 мингдан ошди

Дата: 15:23, 06-04-2016.

Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ – Uzmobile Миллий алоқа операторининг GSM стандартидаги абонентлари сони 500 мингдан ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бугунги кунда оператор тармоқни ривожлантиришда давом этмоқда, етакчи хитойлик ишлаб чиқарувчилардан ускуналар сотиб олиб, ўрнатмоқда. Режаларда GSM стандарти тармоғини 2016 йил охиригача қуриб битириш бор. Уч йил ичида оператор 3680 база станцияларини, жумладан, жорий йилда 1500 станциялар қуришни режалаштирилган”, - деб таъкидлашди компанияда.

Эслатиб ўтамизки, Uzmobile Миллий алоқа оператори Тошкент ва Тошкент вилоятида GSM стандарти тармоғини бир йил олдин ишга туширган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: