Uzmobile компанияси “Абитуриент” хизматини йўлга қўйди

Дата: 09:43, 24-07-2015.

Тошкент. 24 июл. ЎзТАГ – Uzmobile мобиль алоқа оператори абитуриентлар учун ОТМ кириш натижаларини билишга имкон берувчи хизматни ишга туширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компаниядан хабар қилишларича, “Абитуриент” хизмати 5100 ва 5101 рақамларида йўлга қўйилган бўлиб, тест имтиҳонлари якунларини билиб олишга имкон беради.

Uzmobile (GSM/CDMA) филиали абоненти SMS-хабар орқали 5100 қисқа рақамига тегишли сўров юборади. Мисол учун: сўров – конкурс ҳақида маълумот олиш (паспорт серия ва рақами) АА1234567 ёки кириш натижалари ҳақида сўров (жавоблар варағи рақами) 765432 шаклида.

Хизмат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда тақдим этилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: