Uzmobile Mega Planet савдо мажмуида алоқа сифатини яхшилади

Дата: 19:41, 25-07-2016.

Тошкент. 25 июл. ЎзТАГ – Uzmobile мобил алоқа миллий оператори Тошкентдаги Mega Planet савдо мажмуида LampSite технологиялари асосидаги базавий станцияларни ўрнатди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тармоқ қопламини яхшилашда оператор бугунги кунда Ўзбекистонда ўхшаши бўлмаган замонавий технологияларидан фойдаланмоқда. Кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида, оператор томонидан катта майдонга эга бўлган сотув марказлари, кўргазма марказлари, бизнес марказлари, офис бинолари ва ҳ.кларда радиоузатишни қисмли тақсимловчи база станциялари ускуналарини (LampSite) ўрнатмоқда”, - дейилади компания хабарида.

Таъкидланишича, Mega Planet савдо мажмуида LampSite технологиялари асосидаги базавий станцияларининг жорий этилиши катта биноларда алоқа сифатини яхшилашга қаратилган режанинг бир қисмидир.

Шунингдек, Uzmobile “абонентларига максимал қулайликлар яратиш мақсадида мазкур ечимни ижтимоий аҳамиятга эга бўлган жойларда, омма йиғиладиган жойларда жорий этишни режалаштирган”лиги таъкидланган.

Маълумот ўрнида, Uzmobile мобил алоқа миллий оператори мамлакатдаги энг йирик телекоммуникация оператори бўлган “Ўзбектелеком” акционерлик компаниясининг филиалидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: