Uzmobile миллий мобиль алоқа оператори Алишер Усмонов томонидан назорат қилинадиган компания билан келишув имзолади
Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – Uzmobile миллий мобиль алоқа оператори ва MegaFon (Россия) компанияси GSM стандартида овозли, SMS ва интернет-роуминг хизматларини тақдим этиш ҳақида келишув имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
MegaFon уяли оператори келиб чиқиши ўзбек бўлган россиялик корчалон Алишер Усмонов Усмонов томонидан назорат қилинади.
“Бу икки операторнинг абонентларига ўз харажатларини оптималлаштириш ва Ўзбекистон ҳамда Россияда бўлган вақтларида овозли мулоқот, хабарлар алмашиш ва интернет-трафикни сарфлашни сезиларли даражада камайтириш имконини беради. Бу хизмат нафақат Ўзбекистонда, балки ундан ташқарида ҳам ҳамёнбоп мулоқот учун қўшимча омил бўлиб хизмат қилади”, - дея таъкидлашди ўзбек компанияси матбуот хизматида.
Эслатиб ўтамизки, Uzmobile миллий мобиль алоқа оператори 2015 йил 15 апрелда Тошкент ва пойтахт вилоятида GSM тармоғини ишга туширган. Бунга қадар у 2004 йилдан бери CDMA-450 EV-DO стандартида хизматлар кўрсатган. 2018 йил охирига қадар компания бутун Ўзбекистонни 4G LTE тармоғи билан қоплашни режалаштирган.