UZMOBILE Миллий оператори 5Gни синовдан ўтказди
Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – UZMOBILE Миллий мобиль оператори Тошкентда ZTE корпорацияси билан ҳамкорликда Телекоммуникациялар ва персонални ривожлантириш маркази лабораторияси базасида Pre5G технологиясини синовдан ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбектелеком” АЖ матбуот хизмати маълумотига кўра, ZTE лойиҳаси 5G технологияси стандартлаштириши якунланмаган ҳолда 4G тармоқларида 5G технологиясидан фойдаланишни ўз ичига олади.
Бу Ўзбекистонда Pre5Gнинг биринчи синови бўлиб, у оператор тармоқларида трафикнинг кескин ошиши билан қандай ишлашни тушунишга ёрдам беради. Синов маълумотларни ҳар бир фойдаланувчига 1 Гбит/с гача тезликда узатиш 4G тармоқларида маълумотлар узатишни ўтказишни кўпайтириш бўйича талабларга тўлиқ жавоб беришини кўрсатди.
Алоқа тармоқларини ривожлантиришнинг давом эттирилиши билан бирга, фойдаланувчи тажрибасини такомиллаштириш LTE тармоқларидан 5Gгача бўлган эволюциянинг муҳим жиҳати бўлиб ҳисобланади.
Ўзининг инновацион технологияларини ва 3GPP LTE-A PRO стандартларини бирлаштиришда ZTE Корпорацияси 5G тармоқлари концепциясини жорий этишни тезлаштиришга ёрдам беради. Бу операторга 4G тармоғини тўртта йўналишда – ўтказиш қобилиятини ошириш, интернет буюмлар (IoT), юқори даражадаги фойдаланувчи тажрибаси ва булутли сервисларини босқичма-босқич эволюциясини амалга ошириш – янги бизнес-моделлари ва хизматлар турларига йўналганликни сақлаб, натижада аста-секин 5G тармоқларига ўтиш имконини беради.
Шунингдек, 1G, 2G, 3G ва 4G стандартлари орасида ўтиш муддати ўн йиллар атрофидани ташкил қилганини ҳам айтиб ўтиш зарур. Бироқ олдинги технологиялар янгилари билан тўлиқ сиқиб чиқарилмаяпти, балки анча вақт давомида долзарб бўлиб турибди.