UZMOBILE Миллий оператори савдо марказлари учун янги ечимлар тақдим этди

Дата: 16:41, 21-04-2016.

Тошкент. 21 апрел. ЎзТАГ – UZMOBILE Миллий алоқа оператори савдо марказлари ичида алоқани яхшилаш бўйича режаларни амалга оширишни бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компаниядан маълум қилишларча, ушбу мақсадда оператор томонидан катта майдонга эга бўлган (сотув марказлари, кўргазма марказлари, бизнес марказлари, офис бинолари ва ҳоказо) биноларда радиоузатишни қисмли тақсимловчи база станциялари ускуналари (Lamp Site) ўрнатилмоқда.

Мазкур инновацион ечим кичик антеннали радиоблоклардан ташкил топган бўлиб, унинг кичик ҳажми шифт ва деворга ўрнатишга имкон яратади. Уларни чироқ ёки датчикка ўрнатиш ҳам мумкин.

Lamp Site – бу мавжуд база станциялари контроллерига уланган база станцияси бўлиб, қамров тармоқларини бино ичида макро даражали тармоқлар билан юқори синергиясини таъминлайди.

Хусусан, “Самарқанд Дарвоза” савдо-кўнгилочар мажмуида бундай ускуналар ўрнатилиб, ишламоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: