UZMOBILE техник муаммолар сабабли GSM-тармоғини ишга туширишни кечиктирди

Дата: 10:06, 08-04-2015.

Тошкент. 8 апрел. ЎзТАГ – UZMOBILE Миллий мобиль алоқа оператори GSM-тармоғини ишга туширишни 5 кунга кечиктирди. Режага кўра, тармоқ 10 апрелдан ишлай бошлаши зарур эди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Қўшимча техник ва созлаш ишларини ўтказиш зарурияти туфайли Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида UZMOBILE GSM-тармоғини ишга тушириш бўйича илгари эълон қилинган сана 2015 йил 15 апрелга кўчирилади”, – дейилади мобиль оператор хабарида.

Эндиликда абонентлар 15 апрел соат 14:00дан бошлаб “Ўзбектелеком” АК Тошкент ва Тошкент вилоятидаги барча офисларида UZMOBILE GSM тармоғига уланишлари мумкин бўлади (агар ишга тушириш яна кечиктирилмаса).

Янгилик билан ўртоқлашиш: