UZREPORT TV телеканали “Эль-Класико”ни кўрсатади

Дата: 14:25, 02-12-2016.

Тошкент. 2 декабр. ЎзТАГ – UzReport TV телеканали 3 декабр, Тошкент вақти билан соат 20:15да “Эль-Класико” - “Барселона” ва “Реал” жамоалари учрашувини кўрсатади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўйин Лионель Месси ва компания соҳиблари бўлган афсонавий “Камп Ноу” стадионида бўлиб ўтади.

“Биз олдинроқ UZREPORT TV телеканали футбол бўйича Испания чемпионати ўйинларини олиб кўрсатишга лицензия сотиб олгани ҳақида хабар берган эдик. Телеканал томошабинларнинг улкан талаб ва истакларидан келиб чиқиб Ла Лига трансляциясини айнан “Барселона” – “Реал Мадрид” учрашувидан бошлаб амалга оширади ва ҳар турнинг энг муҳим учрашувларини жонли эфирда эътиборингизга ҳавола этиб боради”, - дейилади UzReport TV телеканали хабарида.

Эслатиб ўтамизки, 2011 йил 10 декабрда “Реал” ўз майдонида “Барселона”дан 1:3 ҳисобида енгилди, 2012 йил 21 апрелда “Барселона” ўз майдонида 1:2 ўйинни бой берди, 2012 йил 7 октябрда каталонияликлар ўз майдонида 2:2 ўйнадилар, 2013 йил 2 мартда қироллик клуби ўз майдонида 2:1 шаклида ютди, 2013 йил 26 октябрда “Барселона” ўз майдонида 2:1 енгди, 2014 йил 23 мартда “Реал” ўз майдонида 3:4 енгилди, 2014 йил 25 октябрда қироллик клуби ўз майдонида 3:1 ғалаба қилди, 2015 йил 22 мартда каталонияликлар ўз майдонида 2:1 енгишди, 2015 йил 21 ноябрда “Реал” ўз майдонида 0:4 енгилди ва 2016 йил 2 апрелда “Барселона” ўз майдонида 1:2 ўйинни рақибга бой берди.

Яъни охирги 10 ўйинда улар орасида фақат битта дуранг қайд этилган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: