Uzreport TV ўзбек хусусий телеканали қарзлар туфайли эфирга узатилишни тўхтатди

Дата: 16:14, 05-06-2017.

Тошкент. 5 июн. ЎзТАГ – 3 июндан бошлаб Uzreport TV ўзбек хусусий телеканали қарзлар туфайли эфирга узатилишни вақтинчалик тўхтатди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази давлат унитар корхонаси матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Uzreport” ахборот агентлигининг теледастурини тарқатиш хизматларини кўрсатиш бўйича 2017 йил апрел-май ойлари учун қарздорлик мавжудлиги сабабли Uzreport TV теледастурини Ўзбекистон Республикасида рақамли форматда тарқатиш вақтинча тўхтатилди”, - деб таъкидланади марказ хабарида.

Эслатиб ўтамизки, Uzreport TV телеканали 2013 йил майидан бошлаб ишлай бошлаган эди. Теледастурлар ўзбек, инглиз ва рус тилларида эфирга узатилаётган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: