«Узтемирйулйуловчи» АЖ Тошкентдан Қаршигача қатор рейсларнинг бекор қилингани ҳақида хабар қилди

Дата: 17:01, 21-09-2016.

Тошкент. 21 сентябр. ЎзТАГ – Кеча, 20 сентябрда «Узтемирйулйуловчи» АЖ маъмурияти Тошкентдан Қаршигача қатор рейсларнинг бекор қилингани ҳақида эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компания сайтида жойлаштирилган маълумотга кўра, Тошкент-Қарши-Тошкент йўналишида қатновчи 8/7 сонли “Насаф” поезди, Тошкент-Қарши-Тошкент йўналишида қатновчи “Afrosiyob” юқори тезликдаги 760/759 сонли электропоезд техник сабабларга кўра бекор қилинган.

Жумладан, ушбу поездларга рейслар 20, 21, 22, 27, 28, 29 сентябрда, 4, 5, 6, 17, 18, 19, 20, 24, 25, 26, 27, 31 октябр ва 1, 2, 3 ноябрда қатнамайди.

“Шунга кўра, юқоридаги саналарда Тошкент-Қарши йўналишида 2/1 сонли юқори тезликдаги поезд қатнови йўлга қўйилади”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, қўшимча маълумотларни 1005 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб олиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: