UzTrade Шанхайдаги кўргазмада $2 млндан зиёдлик шартномалар имзолади
Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – Хитойнинг Шанхай шаҳрида март ойида ўтказилган YARN EXPO халқаро кўргазмаси натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги тизимига кирувчи UzTrade АЖ томонидан умумий қиймати $2 млндан ортиқ шартномалар имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ТСВ матбуот хизматининг маълумотига кўра, кўргазма доирасида UzTrade АЖ вакиллари текстил саноати соҳасидаги Хитойнинг етакчи компанияри, шу жумладан, Xiamen Itg Tidak Bonded Logistics Co., Ltd, Tianjin Textile Industrial Supply and Sale Co., Ltd и China Chengtong International Co., Ltd компаниялари вакиллари билан ўзбек текстиль маҳсулотларини ушбу ҳудудга экспорт ҳажмларини кенгайтириш бўйича музокаралар олиб боришди.
Хитой бозорида миллий маҳсулотлар ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида, жорий йилда UzTrade томонидан Хитой компаниялари билан биргаликда Шанхай шаҳрида узбек-хитой Савдо уйини очилиши режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, UzTrade АЖ Ташқи савдо вазирлиги тизимида ташкил этилган тижорат ташкилотидир. Компаниянинг асосий вазифаси – экспорт фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш ва умуман олганда, бизнес муҳитини ривожлантириш орқали мамлакат экспорт салоҳиятини кенгайтиришдир.
Сурат манбаи: https://contadornota10.com.br/blog/curso-exame-do-cfc-review/