“Узжелдорпасс” нархлар пасайтирилганлиги ҳақида хабар қилди

Дата: 22:03, 07-01-2015.

Тошкент. 7 январ. ЎзТАГ – “Узжелдорпасс” ОАЖ нархлар пасайтирилганлиги ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2015 йил 1 январдан бошлаб давлатлараро йўналишларда ортга қайтиш нархлари тахминан 10% пасайтирилди”, – деб таъкидланади “Узжелдорпасс” сайтидаги хабарда.

Эслатиб ўтамизки, “Узжелдорпасс” “Ўзбекистон темир йўллари” давлат-акционерлик темир йўл компанияси таркибига киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: