“Вақф” жамғармаси раҳбари нима учун қарийб 33 минг долларлик автомобил ҳайдаб юрганини тушунтирди

Дата: 17:31, 26-04-2019.

Тошкент. 26 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон мусулмонлари идораси (ЎМИ) ҳузуридаги "Вақф" жамоат хайрия фонди раҳбари Искандар Халилов нима учун қарийб $33 минг долларлик автомобил ҳайдаб юрганини тушунтириб берди, дея хабар беради Ўзбекистон телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ca-news маълумотларига таяниб.

"Яқинда Ўзбекистон ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси (ЎМИ) ҳузуридаги "Вақф" жамоат хайрия фонди раиси Искандар Халилов Chevrolet Malibu 2” автомобилини ҳайдаб юргани ғазаблантирди", - дейилади Марказий Осиё ахборот хизмати хабарида.

Мансабдорнинг ўзи, вилоятларга хизмат сафарларида, хорижий меҳмонларни муносиб кутиб олиш ва қулайлик яратиш учун бундай машина кераклигини тушунтирди.

Бугунги кунда Chevrolet Malibu 2 русумли енгил автомобил нархи 276 млн сўмни (қарийб 32720доллар) ташкил этади. Бу GM Uzbekistan тизимида энг қиммат ҳисобланади.

Сурат манбаи: gmuzbekistan.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: