Вадим Абрамов чемпионлик пойгасидаги мағлубиятини тан олди

Дата: 12:24, 17-09-2015.

Ташкент. 17 сентябр. ЎзТАГ – “Локомотив”нинг бош тренери Вадим Абрамов “Пахтакор” билан принципиал учрашувдан кейин жамоаси чемпионликка даъво қила олмаслигини тан олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида “Локомотив” мураббийси “Пахтакор” футбол клубини чемпионлик унвони билан табриклаб, унинг ўйинини ўзбек жамоалари орасида энг тезкор ва тартибли деб атади.

Бу “темирйўлчилар” тренерининг биринчи шундай таъкиди эмас. Ўтган мавсумда 3:1 ҳисобида “шерлар” ғалабаси билан тугаган ўйиндан кейин Абрамов уларни чемпионат тугашига тўрт тур қолганда навбатдаги соврин билан қутлаган эди.

Аммо мутахассислар Абрамовнинг ушбу тактик юришига эътибор бермасликни маслаҳат бермоқдалар. Чемпионат тугашига ҳали 9 тур бор, жамоаларни эса 5 очко ажратиб турибди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: